Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Солиқ инспекцияси бошлиғи устага ноҳақлик қилганмиди?

Ижтимоий тармоқларда Каттақўрғон шаҳрида истиқомат қилувчи фуқаро Зуҳра Насриддинованинг турмуш ўртоғига нисбатан шаҳар давлат солиқ инспекцияси бошлиғи ноҳақлиқ қилганлиги тўғрисидаги хабар тарқалди.

Хабарда Каттақўрғон шаҳар давлат солиқ инспекция бошлиғи фуқаро Зуҳра Насриддинованинг пайвандчилик билан шуғулланувчи турмуш ўртоғини давлат солиқ инспекцияси биносида ишлатгани, ишидан кўнгли тўлмай меҳнат ҳақини бермаганлиги, шунингдек, пайвандлаш ускуналарини олиб қўйганлиги сабабли бекор ўтирганлиги баён этилган.

Мазкур ҳолат Самарқанд вилояти давлат солиқ бошқармаси томонидан батафсил ўрганиб чиқилди.

Хусусан, Каттақўрғон шаҳар давлат солиқ инспекцияси биносида 2015-2020  йиллар давомида  пайвандлаш билан боғлиқ таъмирлаш ишлари амалга оширилмаган ва бу давр оралиғида пайвандлаш ускуналари олиб қўйилмаган.

Хабарда Зуҳра Насриддинованинг манзили кўрсатилмаганлиги сабабли у билан боғланиб, хабарни тарқатишга нима асос бўлганини аниқлашнинг имкони бўлмади. Бундан кўринадики, хабарда баён этилганлар ҳақиқатга тўғри келмайди.

Шу ўринда таъкидлаб ўтмоқчимизки, агар давлат солиқ хизмати  органлари раҳбарлари ёки ходимларининг ноқонуний хатти-ҳаракатлари ҳақида маълумотга эга бўлсангиз, Самарқанд вилояти давлат солиқ бошқармасининг (66) 234-06-16 рақамли "Ишонч телефон"ига ёки бевосита юқори турувчи ташкилот Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг 1198 қисқа ёки (71) 244-98-98 рақамли "Ишонч телефони"га мурожаат қилишлари мумкин.

Самарқанд вилояти давлат солиқ бошқармаси матбуот хизмати.