Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Тинч океанидаги чиқинди доғи: сузиб юрган чиқинди уюми Франция ҳудудидан катта

Бутун бир мамлакатни майдонини тасаввур қилинг ва ўша ҳудудни чиқинди уюми билан тўлдиринг. Шу орқали сиз Тинч океанида сузиб юрувчи, Йирик Чиқинди Уюми – йирик чиқинди ороли ҳақида тассавурга эга бўласиз. Олимлар узоқ муддат океандаги чиқинди муаммосига эътибор қилишмаётган эдилар. Ўн йиллаб бутун дунёдаги пластик океанга ювилган ва оқим измида бўлган. Яқин вақтлардан бери океанда сузиб юрган йирик чиқинди уюмлари ҳақида маълумотлар пайдо бўла бошлади, кейин эса океаншунос олим Чарльз Мур уларни аниқлаш усулини яратди ва Чиқиндили Қитъа атамасини жорий қилди.

Океан оқимлари, бутун сайёрамиз узра оқадиган, йирик кўринмас дарёлар каби шаклланган, улар ўн минглаб километр масофани босиб ўтишади ва Тинч океанининг шимолий қисмида барчаси йиғилади. У ерда айлана оқимлар билан ўраб олинган ҳудуд ҳосил қилишади. Ўша ҳудуд чиқиндини океан бўйлаб тарқалиб кетишига йўл бермаган, йиллар ўтган сари  чиқинди оролини пластиклар билан кенгайишига олиб келган.

Чиқиндининг асосини  пластик ташкил қилади. Лекин пластик ўзидан ўзи йирик уюмга айланолмайди. Доғнинг шаклланишига океан бир жойга йиққан, чиқариб ташланган эски тўрлар сабабчи бўлган. Пластиклар эса уларга илиниб борган сари катталашиб бораверган. Доғ ҳар кун катталашмоқда ва бугунги кунга келиб юзлаб миллион тонна чиқиндини ташкил этади. Шу билан бирга, рақамлар камайтирилиб кўрсатилган. Қанча чиқинди сув остига чўкканини ҳеч ким аниқламаган – чиқиндини ҳақиқий вазни икки баробар кўпроқ дейилса хақиқатга яқинроқ бўлади. Дунё ҳамжамияти пластикни жаҳон океанига бўлган таҳдидларнинг энг асосийларидан бири дея эътироф этишмоқда. Чиқинди ороли билан кураш олиб боришлари, шубҳасиз. Бироқ ҳозирча умумий фикрлардан нарига ўтилмади – орол жуда йирик ва бу курашда кўплаб давлатларнинг биргаликдаги, ҳамжиҳат ҳаракати талаб этилади.

Бекзод Мусурмонов тайёрлади.