Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Тошкентдан янги уй олмоқчи бўлган самарқандлик аёл алданди

Тошкент шаҳрининг Юнусобод туманида жорий йилнинг 8 декабрь куни туман прокуратурасидан тушган ҳужжатларга кўра, шу йил 1 август куни Юнусобод туманида яшовчи, 1952 йилда туғилган фуқаро Т.Р. ва бирга яшовчи жияни, 1979 йилда туғилган фуқаро У.Р.лар Самарқанд вилоятида яшовчи, 1950 йилда туғилган С.О. исмли аёлга Юнусобод туманида қурилаётган янги турар-жой комплексидан уй олиб беришни ваъда қилиб, ундан 50.000.000 сўм пулини олганлар. Ва, шу кунга қадар берган ваъдаларини бажармасдан, пулларни ўз эҳтиёжлари учун ишлатиб юборганликлари кўрсатилган.

ИИВ ахборот хизмати хабарига кўра, фирибгарликда гумонланувчи фуқаролар Т.Р ва У.Р. ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддаси 2-қисми (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.