Нурободлик эҳтиёжмандлар учун қурилган 24 хонадонли уй фойдаланишга топширилди

Нуробод туманидаги Наврўз маҳалласида барпо этилган шинам ва барча замонавий шарт-шароитларга эга кўп қаватли уйлар фойдаланишга топширилди.

“Жомбой кафолат қурилиш” МЧЖ томонидан қурилган ушбу замонавий кўп қаватли уйда 24 та хонадон мавжуд бўлиб, бино қурилишига 3 миллиард 654 миллион сўм маблағлар сарфланди.

Ногиронлиги бўлган шахслар, оғир ижтимоий вазиятга тушиб қолган аёллар, кам таъминланган фуқаролардан 10 нафарига дастлабки тўлов пуллари тўлаб берилди. Шунингдек, 14 нафар меҳнат мигранти оиласи, ёш оилалар ва уй-жойга эҳтиёжманд фуқаролар ҳам мазкур хонадонларга кўчиб ўтди.

Нуробод тумани ҳокимлиги ахборот хизмати.