Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Тойлоқда "марихуана" гиёҳвандлик моддасининг ноқонуний савдосига чек қўйилди

Жорий йилнинг 2 декабрь куни Тойлоқ тумани ИИБ ЖҚБ ходимлари Тойлоқ тумани Пайшанба-Сиёб маҳалласи ҳудудида тезкор тадбир ўтказилди.

Тадбир давомида ушбу маҳаллада яшовчи, 1986 йилда туғилган фуқаро Х.М. тадбирда харидор сифатида жалб этилган “Шербек” исмли шахсга 23 (йигирма уч) дона ёзувли қоғозга алоҳида-алоҳида қилиб ўралган, тахминан 110 грамм "марихуана" гиёҳвандлик моддасини 3.400.000 (уч миллион тўрт юз минг) сўм пулга келишиб, бир дона қора рангли целлофан пакетига солинган яшил рангли, ўзига хос ўткир ҳидли, қуруқ холдаги “марихуана” гиёҳвандлик моддасига ўхшаш моддани қонунга хилоф равишда сотаётган вақтида холислар иштирокида ушланди. Ашёлар тегишли тартибда ҳужжатлаштирилди.

Самарқанд вилояти ИИБ ЭКБнинг маълумотномасига кўра, Х.М.дан тадбирда харидор сифатида иштирок этган “Шербек” исмли шахсга сотган моддаларнинг таркибида фаол гиёҳвандлик модда - тетрагидрокканнабинол мавжуд бўлиб, бу ўсимлик "марихуана" гиёҳвандлик моддаси эканлиги ва унинг соф оғирлиги 108,38 грамга тенг эканлиги кўрсатилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Тойлоқ тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлинмаси томонидан Х.М.га нисбатан Жиноят кодекснинг 273-моддаси 5-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

Бу ҳақда ИИВ ЖҚББ гиёҳвандлик воситалари билан қонунга хилоф равишда муомала қилишга қарши курашиш бошқармаси хабар берди.