Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Трамп Хитой компанияларига қарши янги чекловлар жорий этди

АҚШ президенти Дональд Трамп Хитой ҳарбийларига алоқаси бўлган ҳар қандай компанияларга қарши янги чекловлар жорий этди. Бу ҳақда Lenta.ru нашри хабар берди.

Янги ҳужжатга биноан, 2021 йилнинг 11 январ санасидан эътиборан АҚШ фуқаролари ва компанияларига Хитой ҳарбийларига алоқаси бўлган ҳар қандай фирма ва компанияларнинг қимматли қоғозларини харид қилиш тақиқланади. Фармон матнида Хитой ўз қуролли кучлари ва разведка хизматларини модернизациялашга ёрдам бериш учун Америка капиталини тобора кўпроқ эгаллаб олаётганлиги таъкидланган. Шунингдек, бу ҳолат Хитойга АҚШ ва унинг хориждаги кучларига, оммавий қирғин қуролларига, замонавий қуролларни ишлаб чиқариш ишларига ва Америка халқига қарши кибер ҳужумлар уюштириш орқали таҳдид солишга имкон бериши айтилган.

Аввлроқ АҚШ президентининг миллий хавфсизлик бўйича маслаҳатчиси Роберт О’Брайен Хитойни Гонконг бўйича халқаро мажбуриятларга амал қилмаётганликда айблаб, янги санкциялар жорий этилишига ваъда берган эди. Унинг сўзларига кўра, Хитой коммунистик партияси Хитой–Британия қўшма декларацияси шартларини ва Гонконг халқига берган ваъдаларини, шу жумладан, қонунга мувофиқ халқаро мажбуриятларини очиқдан-очиқ бузган.