Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Турмуш ўртоғининг маъшуқасини "самосуд" қилган аёл сўроқ қилинмоқда

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти ижтимоий тармоқларда: “Хоразм вилояти Гурлан туманида “самосуд” номи остида тарқалган видеоёзув бўйича маълумот берди.

Аниқланишича, жорий йилнинг 24 июль куни соат тахминан 12:00 ларда 26 ёшли И.О., ўзининг таниши 20 ёшли Ю.Т.(аёл) билан учрашган вақтида, ушбу ҳолатни И.О.нинг турмуш ўртоғи 24 ёшли М.С.(аёл)нинг дугоналари кўриб қолиб, телефон орқали бу ҳақда М.С. га хабар бериб, уни чақиришган ҳамда фуқаро Ю.Т.(аёл)ни ушлаб олиб, турли хил уятли сўзлар билан хақорат қилиб жанжал қилишган ва М.С.(аёл) фуқаро Ю.Т.(аёл)ни танасининг турли жойларига уриб тан жароҳати етказган.

Ушбу жанжал вақтида М.С.нинг дугоналаридан бири ўзининг уяли телефон аппарати орқали видеотасвирга олиб, кейинчалик мазкур видеолавҳани “telegram” мессенжери орқали ижтимоий тармоқларда тарқатиб юборган.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Гурлан тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлинмаси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.