Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Ургутда 2019 йилда неча киши ис газидан заҳарланди?

Ургут тумани фавқулодда вазиятлар бўлими ёнғин хавфсизлиги бўлими ходимлари ва ҳамкор ташкилотлар томонидан ис газидан заҳарланишнинг олдини олиш, куз-қиш мавсумини беталафот ўтказиш мақсадида аҳоли ўртасида профилактик тадбирлар ўтказиб келинмоқда.

Тадбирлар давомида хонадонларда стандарт талабларига жавоб берадиган иситиш воситаларидан фойдаланиш, мўриконларни тўғри ўрнатиш, носоз, қўлбола печлардан фойдаланмаслик бўйича тавсиялар берилмоқда. Чунки айнан шу масалаларга эътиборсизлик оқибатида туман ҳудудида ис газидан заҳарланиш ҳолати 2018 йилда 2 та (6 нафар фуқаро вафот этган), 2019 йилда эса 1 та (1 киши вафот этган) қайд этилган.

Ўткир ЖАББОРОВ,

Ургут тумани ФВБ ёнғин хавфсизлиги бўлими профилактика ва назорат бўйича мутахассиси.