Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Ургутда 500 ўринли махсус шифохона ташкил этилмоқда

Ургут туманида коронавирус инфекциясига гумондорлар шу пайтгача туман марказий шифохонаси юқумли касалликлар бўлимида жойлаштирилган,  касаллик аниқланган беморлар эса вилоятдаги тиббий муассасаларда даволанган. Айни пайтда туманда эпидемиологик вазият барқарорлашган бўлса-да, ҳудудда аҳолининг кўплиги эътиборга олиниб, Ургут тиббиёт коллежида 500 ўринли вақтинчалик махсус шифохона ташкил этилмоқда.

Туман ҳокими ўринбосари И.Жабборовнинг айтишича, коллеж спорт залида 80 ўринли реанимация бўлими ташкил этилади ва барча зарур тиббий жиҳозлар билан таъминланади, кислород таъминоти яратилади. Шунингдек, коллеждаги хоналар 420 ўринга мослаштириб, ётоқ мебеллари билан жиҳозланмоқда.

Коллеж ётоқхонаси муассасада ишловчи тиббий ходимлар учун ажратиб берилади.