Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

“UzAuto Motors” автомобилларини ошган нархларда тўлаш ҳақидаги шартнома банди чиқариб ташланди

“UzAuto Motors” автомобилларини жисмоний шахсларга етказиб бериш шартномаси”га 2.5- банди Республика йўл жамғармасига 3 фоизлик йиғим тўланишининг янги тартибига ўтилиши доирасида, жорий йил сентябрь ойи охирида қўшилганлигини маълум қилади.

Ўтиш борасидаги барча масалалар ҳал қилинган ва ҳозирги кунда харидорлар томонидан 2019 йил 1 октябргача тузилган янги автотранспорт воситаларининг олди-сотдиси (етказиб берилиши) шартномаси бўйича ҳамда ушбу шартномалар асосида сотиб олинган янги автотранспорт воситалари учун йиғимни тўлаш тартиби олдингидек қолади – йиғим ДЙҲХХ органларида тўланади.

Шу муносабат билан янги нархларда тўлаш ҳақидаги 2.5- банд энди аҳамиятини йўқотди ва 1 декабрдан автомобиль сотиб олиш борасида тузиладиган барча шартномалардан бутунлай чиқариб ташланади.

Шуни маълум қиламизки, 1 октябрдан 1 декабрга қадар 2.5- банди мавжуд шартномани имзолаган харидорлар тегишли дилерлик марказига бориб, ушбу бандни истисно қилувчи қўшимча келишув тузишлари мумкин. Қайд этиш ўринлики, сотиб олинаётган автомобиль нархи ўзгарганида (қўшимча келишув мавжуд ёки йўқлигидан қатъий назар), бу банд қўлланилмайди.
“Ўзавтосаноат” АЖ Сизга бефарқ эмаслигингиз ва конструктив танқид учун миннатдорчилик билдиради.