Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Uzbekistan Airways сотиб олинган чипталарни қайтариш масаласида мурожаат билан чиқди

Мурожаатда ҳозирда бекор қилинган қатновларга бўлган авиачипталарни қайтариш ва қайта бронлаш масаласида авиакомпанияга кўплаб аризалар келиб тушаётгани айтилган. Авиакомпания бекор қилинган қатновларга бўлган авиачипталарни қайтариш ва пул маблағларини тўлаш мурожаатлар келиб тушиши билан навбат тартибида амалга оширилишини маълум қилди.

Чипталарни қайтариш ёки уларни чекловлар бекор қилинганидан сўнг амалга ошириладиган авиакомпаниянинг қатновларига қайта бронлаш жарималар ва санкцияларсиз амалга оширилади.

Шунингдек, авиакомпания йўловчиларга авиачипта бир йил давомида амал қилишига эътибор қаратишини сўрамоқда.