Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Вашингтон Интерпол департаменти вакиллари Самарқандга келди

Вашингтон интерпол департаменти директори У.Сальзгабер бошчилигидаги делегация Ўзбекистон Республикаси ИИВ Интерпол марказий бюроси раҳбари, полковник Р.Исроилов ҳамроҳлигида Самарқанд шаҳрига ташриф буюрди.

Ташриф давомида делегация аъзолари ички ишлар бошқармаси бошлиғи, полковник Шавкат Рахмонов билан учрашиб, хавфсизлик ва жиноятчиликнинг олдини олиш борасида ўзаро фикр алмашишди. Бошқармада яратилган шароитлар ҳамда хавфсиз туризмни таъминлаш бошқармаси фаолияти билан яқиндан танишди.

Шундан сўнг меҳмонлар Самарқанд шаҳрининг тарихий обидалари ва диққатга сазовор масканлари - Мирзо Улуғбек расадхонаси, Амир Темур, Хожа Дониёр мақбаралари, Бибихоним масжиди, Регистон мамажмуасини томоша қилди.

Самарқанд вилояти ИИБ ахборот хизмати.