Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Хитой раҳбари эпидемия тарқалгандан бери илк бор оммага кўриниш берди

Хитой Халқ Республикаси раиси Си Цзин Пин ўз халқига коронавирус эпидемиясига қарши курашда ғалаба қозонишларига «ишонишлари» кераклигини айтди.

Ҳозиргача Хитойда 900 дан ошиқ одамнинг ўлимига олиб келган ушбу эпидемия ЖССТ томонидан “глобал муаммо”га айланганлиги эълон қилинганди.

Хитой пойтахти Пекиндаги Дитан касалхонасида тиббий ходимлар билан учрашган Хитой раҳбари ўз халқига қарата шундай деди: «Биз охир-оқибат ушбу эпидемияга қарши курашда ғалаба қозонишимизга ишонишимиз керак».

Шунингдек, юз ниқобини таққан Си ўз ҳароратини текширтирди.