Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Хитойдан келганларга 14 кун давомида оила аъзолари билан учрашишига рухсат берилмайди

Хабарингиз бор, бугун, 4 феврал куни маҳаллий вақт билан тахминан соат 17:05 ларда “Uzbekistan Airways” АЖнинг чартер рейси Пекин шаҳри аэропортидан Тошкент шаҳрига учиб келди.

Ушбу рейс билан Хитойнинг қатор ҳудудларидан 250 нафар Ўзбекистон фуқаролари ва 13 нафар экипаж аъзолари Ватанга қайтди.

Республика махсус комиссиясининг қарорига биноан Хитойдан қайтиб келаётган барча йўловчилар Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятидаги ихтисослаштирилган тиббиёт муассасаларига жойлаштирилади. У ерда бутун карантин даврида малакали тиббиёт ходимлар кузатуви остида бўладилар ҳамда барча зарурий дори-дармон, тиббиёт воситалари ва тегишли озиқ-овқат билан бепул таъминланади.

Ухан шаҳридан ва Хитойнинг бошқа минтақаларидан олиб келинаётган Ўзбекистон фуқаролари бутун инкубатцион даврда карантинда ушлаб турилади.

Ташқи ишлар вазирлиги хабарига кўра, 14 кун давомида уларнинг оила аъзолари, қариндошлари ва бошқа шахслар билан учрашишига рухсат берилмайди.