Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Ходимларни ўз уйида лой босишга мажбурлаган раҳбарга хайфсан берилди

Ижтимоий тармоқларда Фарғона вилояти архив иши бошқармаси раҳбари қўл остидаги ходимларни уйида лой босишга мажбурланиши ҳақидаги хабар “Ўзархив” агентлиги томонидан Ишчи гуруҳ тузилиб, жойига чиққан ҳолда ўрганиб чиқилди.

Ўрганиш жараёнида 2019 йил 16 июлда соат 06.00 дан 8.40 лар оралиғида жами 12 нафар ходим ўз ихтиёри билан ҳашарда иштирок этганлиги аниқланди.

Ҳашарда иштирок этган ходимларнинг ҳар бири билан, шунингдек давлат архивларининг бошқа ходимлари билан яккама-якка суҳбатлар ўтказилди.

Гарчанд, ҳашарда иштирок этган ходимлар томонидан ҳашар ўтказилаётганлигини эшитиб ўз ихтиёри билан бошқарма бошлиғи Ю.Камоловнинг хонадонига ишдан ташқари вақтда борганлигини, уларни ҳеч ким мажбурламаганлигини, ишдан бўшатиш бўйича таҳдидлар қилинмаганлигини, улар томонидан бирор ташкилотга оғзаки ёки ёзма равишда шикоят қилинмаганлиги маълум қилинган бўлсада, Фарғона вилояти архив иши бошқармаси бошлиғи Ю.Камоловга нисбатан раҳбарлик этикаси ва одоб-ахлоқ қоидалари талабларига риоя этмаганлиги, ходимлар ўртасида соғлом муҳитни ярата олмаганлиги сабабли “ХАЙФСАН” эълон қилинди ҳамда лавозимга лойиқлик масаласини кўриб чиқиш белгиланди.

“Ўзархив” агентлиги мажбурий меҳнатнинг ҳар қандай турини қоралайди ҳамда унга доимо қарши туришини маълум қилади.