Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Хориждаги 1243 нафар ватандошимиз мамлакатимизга чартер рейслар орқали қайтарилди

Ватандошларни чартер рейсларида олиб келиш давом этмоқда, деб хабар берди ТИВ матбуот хизмати.

2020 йил 8-12 май кунлари Дубай, Минск, Сеул, Деҳли, Франкфурт ва Москва шаҳарларидан 1243 нафар ватандошимиз мамлакатимизга чартер рейсларида қайтарилди.

13 май куни тахминан соат 19:00 да чартер лайнери Истанбулдан келиши кутилмоқда.

24 майга қадар қуйидаги йўналишлар бўйича парвозларни ташкил этиш режалаштирилган (янгиланган):

14 май. Тошкент – Санкт-Петербург – Тошкент;
15 май. Тошкент – Сингапур – Куала-Лумпур – Тошкент;
16 май. Тошкент – Ростов-Дону – Тошкент;
17 май. Тошкент – Қозон – Тошкент;
18 май. Тошкент – Москва – Тошкент;
19 май. Тошкент – Санкт-Петербург – Тошкент;
20 май. Тошкент – Москва – Тошкент;
21 май. Тошкент – Истанбул – Тошкент;
22 май. Тошкент – Лондон – Тошкент;
23 май. Тошкент – Новосибирск – Тошкент;
24 май. Тошкент – Шаржа – Тошкент.