Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Хориждан фуқароларимизни олиб келган самолёт учувчилари карантинга жойлаштирилса, республика эҳтиёжи учун зарур экипаж аъзолари қандай етказиб берилади?

АОКА штабида Бош давлат санитария инспектори Нурмат Отабеков иштирокида ўтказилган брифингда муҳим маълумотлар берилди.

➖ 11-24 май кунлари чартер рейсларда хориждан ҳамюртларимиз олиб келинди. Маълумотларга кўра, коронавирус бўйича эпидемиологик нохуш ҳудудларга бориб келгандан кейин экипаж аъзолари ҳам 14 кунлик карантинга олинади.

Агар шундай бўлса, республика эҳтиёжи учун шунча экипаж аъзоларини қаердан топади?

➖ Эпидемик вазият мураккаблашиб пандемияга айланган вақтда чартер рейслар амалга оширилганда экипаж аъзолари ҳам 14 кунлик карантинга олинар эди.

Ҳозирда экипаж аъзолари хориж давлатларига учиб боришда ўзларининг униформаларида бўлишади. Чунки самолёт салонида йўловчилар бўлмайди.

Бироқ қайтишда тўлиқ ҳимоя кийимларида бўлишади. Ушбу экипаж бир давлатдан фуқароларни олиб келгач, эртасига бошқа давлатга учиб кетиши мумкин.

Улар карантинга жойлаштирилмайди.

Бироқ 14 кун давомида тиббий кузатув остида бўлишади.