Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Япония Бош вазири Россия билан Жанубий Курил ороллари муаммосини ҳал қилиш ниятида

Япония Бош вазири Есихидэ Суга Россия билан ҳудудий муаммога нуқта қўйиш ниятида эканини таъкидлади. Бу ҳақда 26 октябрь куни РИА Новости нашри хабар берди.

Токио Кунашир, Шикотан, Итуруп ва Хабомаи оролларига даъво қилмоқда ва у ерларни ўзининг шимолий ҳудуди ҳисобламоқда.

“Буни келажак авлодга қолдирмасдан, шимолий ҳудудлар муаммосига чек қўйиш керак. Россия билан юқори даражадаги самимий фикр алмашиш орқали биз Япония-Россия муносабатларини ҳар томонлама ривожлантиришга, шу жумладан, тинчлик шартномасини тузишга интиламиз”, деди Суга мамлакат парламентида қилган чиқишида.

Сугидан олдинги Бош вазир Синдзо Абэ Россия билан фаол мулоқот олиб борди. У Россия президенти Владимир Путин билан 27 марта учрашув ўтказди. 2018 йилда Сингапурда бўлиб ўтган учрашув чоғида Абэ, Япониянинг тўртта оролни қайтариб беришни талаб қилувчи асосий йўналишидан чекинди ва СССР – Япония қўшма декларацияси асосида Москва билан музокаралар олиб боришга рози бўлди. Мазкур декларацияда фақат иккита, Хабомаи ва Шикотане оролларини қайтариб бериш тўғрисида сўз боради.

1956 йилда СССР ва Япония ўртасида қўшма декларация имзоланган. Унга кўра, Москва тинчлик шартномаси тузилганидан сўнг иккита оролни қайтариб бериш эҳтимолини кўриб чиқиши керак. Бироқ Иккинчи жаҳон уруши тугаганидан сўнг Россия ва Япония ўртасида ҳозирги кунга қадар тинчлик шартномаси тузилмаган. Ушбу масалада Москванинг даъвоси шундан иборатки, Иккинчи жаҳон уруши якунига биноан ороллар СССР таркибига кирган ва Россиянинг улар устидан суверенитети, шубҳасиз.