Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Япония, Мьянма, Ганага лимон экспорт қилинади

Вилоят ўсимликлар карантини давлат инспекцияси маҳаллий маҳсулотлар экспорти ҳажмини ошириш ва географиясини кенгайтириш мақсадида Россия, Қозоғистон, Қирғизистон каби анъанавий бозорлардан ташқари эндиликда Ҳиндистон, Япония, Мьянма, Гана давлатига лимон экспорт қилиш имкониятини яратди.

Инспекция вилоят қишлоқ хўжалик кластерлари, қишлоқ хўжалик маҳсулотларини экспорт қилувчи ва қайта ишловчи корхоналар, фермер хўжаликлари, тадбиркорлар ва бошқа манфатдор шахслар ва туманлар ҳокимликлари билан келишилган ҳолда экспортбоп маҳсулотлар етиштириш ва шартномалар тузиш ишларини олиб бормоқда.

Шунингдек, Корея, Хитой, Филиппин, Эрон, Вьетнам, Исроил, Покистон, Таиланд, Бангладеш ва Иордания давлатларига лимон экспорти учун рухсатномалар бериш йўлга қўйилмоқда. Айни пайтда вилоят қишлоқ хўжалиги бошқармаси мутахассислари билан ҳамкорликда лимон етиштириш ҳажмини ошириш, фитосанитария назорати кучайтириб, экинларни зараркунанда ҳашаротлардан самарали ҳимоя қилиш, сифатли ва юқори ҳосил олиш чоралари кўрилмоқда.

Самарқанд вилояти ўсимликлар карантини давлат инспекцияси ахборот хизмати.