Лимон дарахтига айни дамдаги совуқ зарар етказадими?
Ҳозирги совуқ об-ҳаво қишлоқ хўжалиги учун қанчалик хавотирли?
Ўзбекистонда бугундан ҳаво ҳарорати кечалари -10 даражадан ҳам тушиши кутиляпти. Бу иссиқхоналар учун ноқулай ҳаво. Ўзбекистон ҳудудида иситилмайдиган иссиқхоналарда лимон етиштириш кенг оммалашган.
Лимон дарахтининг ёш новдалари ва меваларини -1.5 -2 даражада совуқ уради. -5 -6 даража совуқда эса дарахтини буткул совуқ уради.
Албатта ҳандақларда ва иссиқхона ичида ҳарорат ташқарига нисбатан илиқроқ бўлади. Аммо барибир ҳаво ҳароратини текшириб туриш ва назорат қилиш талаб этилади.
Иссиқхонада етиштирилаётган бодринг ҳарорат 0 даражага тушиб кетганда нобуд бўлади.
Помидорнинг эса +7 даража ҳароратда илдиз тизими, -1-2 даража совуқда эса ўсимликнинг ўзи нобуд бўлади.
Мевали боғларга бу совуқ жиддий таъсир кўрсатмайди.
Шафтоли – совуққа чидамсиз, бир йиллик новдалари -22-26 даражада нобуд бўлади.
Олма - жанубий навлари ҳарорат 32-35оС дан паст бўлганда, баъзилари эса - 21 да нобуд бўлади.
Ўрик – ёғочлиги яхши пишган бўлса, - 30 гача чидайди.
Гилос - совуққа чидамсиз, - 28 да совуқ уради.
Ёнғоқ - бир йиллик кўчатлари -25-26 да нобуд бўлади.
Анор - ҳарорат 12-15 гача пасайганда бир йиллик новдалари, 15-16 да шох-шаббалари қаттиқ зарарланади,18 –20 да барча ер устки қисми нобуд бўлади.
Анжир - ҳарорат -15 да бир йиллик янги новдаларини, - 16 да кўп йиллик шохларини, -18 да эса ўсимликнинг илдиз бўғзигача бўлган ер устки қисмини совуқ уради.
Хурмо - совуққа чидамлиги жиҳатдан субтропик ўсимликлардан устун туради, шох-шаббаси -18-20 да анчагина зарарланади, дея хабар беради "Агро ҳаёт".