Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Японияда содир бўлган ер кўчиши оқибатида 10 киши бедарак йўқолди

Япониянинг жанубий-ғарбида кузатилган кучли ёғингарчилик, сув тошқини ва ер кўчиши оқибатида ўн киши бедарак йўқолди. Бу ҳақда “Майнити” газетаси хабар берди.

Кумамото ва Кагосима префектураларидан 322,5 минг одамнинг эвакуация қилиниши эълон қилинган. Мазкур ҳудудда кузатилган кучли ёғингарчилик оқибатида сув сатҳи 400 миллиметргача кўтарилган.

Воқеа жойидан берилаётган хабарларга кўра, кўприк ва уйлар вайрон бўлган. Кумамото префектурасидаги дарёнинг қирғоқлардан тошиб чиқиши оқибатида бир қанча аҳоли пунктлари сув остида қолган. Сув айрим жойларда кўп қаватли уйларнинг иккинчи қаватигача кўтарилган. Ҳарбийлар ва қутқарувчилар вертолетлар ёрдамида одамларни уй томларидан қутқариб олиб кетмоқда.

Табиий офат туфайли жабрланган ҳудудга полиция ва ўт ўчирувчилардан ташқари, 10 минг нафар ҳарбийлар сафарбар этилган.