Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

ЙҲХБ: Айрим хизмат кўрсатиш турлари фаолияти қайта тикланди

Жорий йилнинг 4 май кунидан бошлаб фуқарорларга Самарқанд вилояти ИИБ йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси томонидан қуйидаги хизмат кўрсатиш турлари фаолияти қайта тикланганлигини маълум қилади:

- Транспорт воситаларини рўйхатдан ўтказиш;

- Ҳайдовчилик гувоҳномаларини олиш ва янгилаш;

- Транспорт воситаларини техник кўрикдан ўтказиш;

- Маъмурий ҳуқуқбузарлик материалларини кўриб чиқиш ва шу йўналиш бўйича фуқароларни қабул қилиш.

Самарқанд вилояти ИИБ ЙҲХБга юқорида қайд этилган масалалар билан мурожаат қилган ҳар бир фуқаронинг карантин талаблари ҳамда санитария-гигиена қоидаларига тўлиқ  амал қилиши шарт.

Шунингдек, фуқароларнинг тиббий ҳимоя ниқобида бўлиши, қўлларига қўлқоп кийиши, шахслар орасидаги 2 метрдан кам бўлмаган ижтимоий масофани сақлаши сўралади.

Карантин қоидаларига риоя этмаслик - базавий ҳисоблаш миқдорининг бир баравари, яъни 223 000 сўм миқдорида, мазкур ҳолат қайта такрорланган ҳолда - базавий ҳисоблаш миқдорининг 3 (уч) баравари, яъни 669 000 сўм миқдорида жарима солишга сабаб бўлади.

Ҳурматли фуқаро, доимо шахсий ҳимоя воситасини олиб юринг, тиббий ниқобни тақинг. Ўзингиз ва бошқаларни “Covid-19” коронавирусини юқтиришдан асранг!

Самарқанд вилояти ИИБ ЙҲХБ ахборот хизмати.