Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Йигитлар ҳарбий қасамёд қабул қилишди

Марказий ҳарбий округи қўшинларига қарашли сафарбарлик чақирув резерви батальонида бир ойлик йиғинни муваффақиятли ўтаб бўлган йигитлар ҳарбий қасамёд қабул қилишди.

Давлат ва жамоат ташкилотлари вакиллари, аскарлар ҳамда уларнинг ота-оналари иштирок  этган  тантанали тадбирда сўзга чиққан батальон командири С.Бобобеков, С.Жавлиев ва бошқалар бугунги кунда Қуролли Кучлар тизимида амалга оширилаётган ислоҳотлар, ҳарбий хизматчиларнинг хизматни юқори савияда ўташи учун зарур шароитлар яратилганини таъкидлади ва ўғлонларни ушбу кун билан табриклади.

– Қисқа муддат ичидаёқ муҳим ҳарбий кўникмаларга эга бўлдим, – деди самарқандлик Тойиржон Маърупов. – Жанговар ва маънавий-маърифий билимларни ўзлаштирдим. Келгусида шартнома асосида Самарқанд шаҳридаги миллий гвардия бўлимида ишлаш ниятидаман.

Б.Мустанов.