Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Ёшлар уйларига талаб камайди. Нега?

Маълумки тасдиқланган Низомга мувофиқ, ипотека кредити асосида ёшлар уйларидан квартира сотиб олиш ҳуқуқига турар жой шароитларини яхшилашга муҳтожлар сифатида ҳисобда турган ҳамда фан, санъат, адабиёт, спорт ва бошқа соҳаларда юксак натижаларга эришган ёш оилалар эга.

- Самарқанд вилоятида 2018 йилда 136 та хонадон, 2019 йилда 83 та хонадон, 2020 йил 169 та хонадон ёш оилаларга топширилган, - дейди Ўзбекистон ёшлар иттифоқи вилоят бўлими мутахассиси Ғанишер Ахтамов. - Самарқанд шаҳри ҳудудида 2020 йил учун алоҳида наъмуна кўрсатаётган ёш оилаларга 17 та, вилоятимизнинг қишлоқ жойларида эса 35 та уй қурилиши белгиланган. Бугун ёшлар уйларига талаб бироз камайди. Бунга Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 11 сентябрдаги “Мамалакат ижтимоий ҳаётида фаол иштирок этаётган ёш оилаларни уй-жой билан таъминлашни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига асосан 2020 йилда бериладиган уйларнинг дастлабки бадал тўлови ёш оилаларнинг ўз маблағлари ҳисобидан тўланиши белгиланганлиги сабабдир.

Тўлқин СИДДИҚОВ.