Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Юқори ҳарорати туфайли тестга киритилмаган абитуриентлар 17 сентябрь куни тест топширади

Тест синовларига 90 нафар абитуриент тана ҳарорати 37 градусдан юқори бўлганлиги сабабли далолатнома тузилиб, киритилмади.

Давлат комиссиясининг 2020 йил 19 июндаги 1-сон баёнига мувофиқ, 17 сентябрь куни тана ҳарорати 37 градусдан юқори бўлган, тест синовларига киритилмаган абитуриентлар учун Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида тайёрланган стадион ҳамда хиёбонларда қўшимча тест синовлари ўтказилиши режалаштирилмоқда.

Бу ҳақда ДТМ мутасаддилари иштирокида АОКАда ўтказилаётган брифингда маълум қилинди.