Самарқанддаги 20-мактаб муаллимаси “Йилнинг энг яхши география фани ўқитувчиси” бўлди

Самарқанд шаҳрида география фанидан “Йилнинг энг яхши фан ўқитувчиси-2019” кўрик-танловининг республика босқичи ўтказилди.

Танловда биринчи ўринни Самарқанд шаҳридаги 20-умумий ўрта таълим мактабининг география фани ўқитувчиси Шаҳло Саломова қўлга киритди.

Иккинчи ўрин Тошкент шаҳри Юнусобод туманидаги 313-мактаб ўқитувчиси Шаҳноза Убайдуллаевага, учинчи ўрин Сурхондарё вилояти Узун туманидаги 4-сон ИДУМ ўқитувчиси Иномжон Примовга насиб этди.