Бахтни пулга сотиб олиш мумкинми?
Олимлар қадимий ақидани текшириб кўришга аҳд қилди.
Гоҳ-гоҳида одамларнинг “Бахт пулда эмас” деганини эшитамиз, баъзилари эса “Тўғри, пулда эмас, пулларнинг кўплигида” деб ҳазил қилишади. Бошқа жиддийроқлари эса “Бахтни пулга сотиб олиб бўлмайди” дея уқтириб келишади.
Машҳур бу гап албатта бахтни пулга сотиб олиб бўлмаслиги ҳақида гапиради. “Эҳтимол, бу бирор бир камбағал ёки ўрта синф киши томонидан айтилган даъводир”, - дея, ҳамма нарсага шубҳа қилишга одатланган олимлар бу баёнотни синаб кўришга қарор қилишди.
Ҳар ҳолда, энди ушбу таниш иборага жавоб топилди.
Масала устида Пенсильвания университети тадқиқотчиси Мэтью Киллингсворт иш олиб борди. Муаллиф иш натижаларини шахсан ўзи эълон қилишидан олдин препринт (илмий алмашинувни тезлаштириш мақсадида муаллифлар томонидан сайтларда очиқ жойлаштириладиган тадқиқот иш)да нашр этган.
Шундай қилиб, олим уч гуруҳ вакиллари қиёсий таҳлилини қилишга киришди.
Булар даромади 10 000 доллар бўлган, шунингдек, бойлиги миллионлаб долларларга тенг бўлган жуда бадавлат кишилар эди.
Натижада тадқиқотчи Илон Маскни энг бахтли инсон деб аташ мумкин, деган хулосага келди.
Киллингсвортнинг ёзишича, инсон молиявий зинапояга қанчалик баланд кўтарилса, у бахтга шунчалик яқинлашган бўлар экан.
Бахтнинг кўрсаткичи моддий неъматлар миқдори билан эмас, балки улар берадиган ишонч билан белгиланади, - дейди олим.
Бой одамлар ўз ҳаётларини назорат қилишлари ва ўзлари хоҳлаган эркинликка эришишлари мумкин, - қўшимча қилади Мэтью Киллингсворт.
Аммо шуниси ҳам борки, бойлик ошгани сари айримларда хотиржамлик камайиши кузатилади. Усиз эса инсон ўзини бахтли ҳис эта олмайди.