Сайёҳлар бир вақтнинг ўзида учта мамлакатга ташриф буюриш мумкин бўлган жойни номлашди

Мутахассисларнинг фикрича, бу шаҳар 10 дақиқадан камроқ вақт ичида учта давлатга бориш имконини беради.

Швейцарияда сайёҳларга бир кунда учта давлатга ташриф буюришга имкон берувчи шаҳар бор. Рейн дарёсидаги Базель - порт шаҳри Германия, Франция ва Швейцария чегаралари туташган нуқта, дея ёзади Mirror нашри.

Хусусан, сайёҳларга учта чегара тўқнаш келган учбурчакни белгилаб берувчи “Dreiländereck” ёдгорлиги ва ҳар уч давлат фонида суратга тушишингиз мумкин бўлган машҳур томоша майдончасини зиёрат қилиш тавсия этилади.

- Монументал иншоот уч давлат - Франция, Швейцария ва Германия чегараларининг кесишган жойини белгилаб беради. Ёдгорлик атрофида айланиб, рамзий маънода ҳар уч давлат ҳудудига қадам қўясиз. Бундан ташқари, у дарёнинг гўзал манзарасини ҳам тақдим этади, - дейди “Tripadvisor” Америка саёҳат сайти саёҳатчиларидан бири.

Ушбу ҳудудни ўрганишнинг энг осон ва энг машҳур усули - қайиқда саёҳат қилишдир. Таъкидлаш жоизки, баъзи дам олувчилар ушбу ёдгорликни қидириб кетишган, аммо аниқ белгиларни топа олишмаган, шунинг учун агар сиз бу жойга ташриф буюришни режалаштираётган бўлсангиз, боришдан олдин аниқ харита ва режангиз борлигига ишонч ҳосил қилинг, — дейилади мақолада.

“Mirror”нинг таъкидлашича, Базель Европада бир жойда туриб, бир вақтнинг ўзида бир нечта мамлакатларда бўлиш мумкин бўлган ягона жой эмас. Масалан, сайёҳларни тез-тез ўзига тортадиган ва иккита муниципалитетни бир-бирига боғланган кичик Барле шаҳарчаси Бельгия ва Нидерландия давлатлари ўртасида бўлинган.

Б.Муҳаммадиева тайёрлади.