Бульварга камера ўрнатилди

Энди бу ердаги ободонлаштириш ишларини реал вақт режимида http://samarkand.uz веб-сайти орқали кузатиб бориш мумкин.
Самарқанд вилояти ҳокими Э.Турдимов шу йилнинг 18 июнь куни журналист ва блогерлар билан учрашув чоғида Самарқанд шаҳридаги Университет хиёбонида амалга оширилаётган ободонлаштириш ишларини бевосита кузатиб бориш учун он-лайн камералар ўрнатилиши ҳақида маълум қилган эди.
Уч кун ичида бу ғоя ҳам амалга ошди. Айни пайтда Университет хиёбонига ўрнатилган камера орқали бу ердаги жараёнлардан хабардор бўлиш мумкин, деб хабар бермоқда вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати