Халқаро сертификатлар: Нима учун керак?

Бугунги кунда Ўзбекистон жадал ислоҳотлар йўлига кирган, очиқ ва рақобатбардош иқтисодиётни шакллантиришга интилаётган давлат сифатида хорижий тажриба ва билимларга кенг эътибор қаратмоқда. Айниқса, ёшлар салоҳиятини ошириш, уларни халқаро меҳнат бозорига тайёрлашда халқаро даражадаги сертификатлар муҳим восита бўлиб бормоқда.

Шу ўринда таъкидлаш жоизки, кўпчиликда халқаро сертификатлар ўзи нима деган савол туғилиши аниқ. Халқаро сертификатлар  инсоннинг маълум бир соҳада билим ва кўникмалари халқаро стандартларга жавоб беришини тасдиқловчи ҳужжатлардир. Улар дунё бўйича тан олинган ташкилотлар томонидан берилади. Мисол учун, IELTS ва TOEFL — инглиз тилини билиш даражасини, Cisco, Microsoft, CompTIA эса IT соҳасидаги малакани тасдиқловчи энг машҳур сертификатлардир.

Бугунги кунда ушбу серификатларнинг оммалашуви нафақат Ўзбекистонда, балки бутун дунёда, айниқса, ёшлар орасида жуда кенг тарзда ёйилмоқда. Ва ушбу сертификатлар орқали ёшлар келажакдаги ўзларининг танлаган соҳалари юзасидан аниқ бир марраларга эришишда орзу ва истакларининг рўёбини кўрмоқда.

Ҳозирда юртимизда ҳар бир таълимий соҳаларда сертификатларнинг аҳамияти ошиб бормоқда. Кўплаб ёшларимиз тил билиш сертификатларини қўлга киритмоқдалар. Бу эса ёшларнинг келажакка дадил қадам ташлаётганликларидан далолатдир. Бир сўз билан айтганда, халқаро сертификатлар келажакка киритилган сармоядир. Ўзбекистон ёшларининг ушбу йўналишда фаоллиги ва давлат сиёсатининг бу соҳани қўллаб-қувватлаши натижасида яқин йилларда халқаро даражадаги мутахассислар сони ортади. Бу эса нафақат шахсий муваффақият, балки мамлакат иқтисодиётига қўшилаётган реал ҳисса бўлиб хизмат қилади.

Рухшона МУҲИДДИНОВА,

Самарқанд давлат чет тиллар

институти ўқитувчиси.