Урушни тарғиб қилманг, унга қарши жавобгарлик бор

Уруш нималигини, у қандай оқибатларга олиб келишини ҳаммамиз яхши биламиз. Уруш инсоният бошига чексиз кулфат ёғдирувчи балодир.
Уруш, бу – икки ёки ундан ортиқ суверен, мустақил давлатлар ёки халқлар орасидаги ташкил қилинган қуролли кураш, қуролли зиддиятдир.
Урушни тарғиб қилиш уни тарғиб қилувчи шахс томонидан инсонларнинг онгига ва иродасига уларнинг бошқа суверен давлатга қарши ҳарбий ҳаракатлар олиб боришга ундаш, уруш эълон қилиш заруратини туғдириш ва шундай истакни уйғотиш мақсадида таъсир қилишдир.
Буни бежиз айтмаяпмиз. Шу кунларда Исроил ва Эрон ўртасидаги зиддият кучайиб бормоқда. Бу ҳақда эса одамларимиз билиб-билмай турли фикрларни, ҳатто урушни тарғиб қилишга тортадиган гапларни ижтимоий тармоқларда билдирмоқда.
Қонунчилигимизда бундай жиноят учун жазо белгиланган.
Яъни, Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 150-моддасига асосан урушни тарғиб қилиш, яъни бир мамлакатни иккинчи мамлакатга нисбатан қўзғатиш учун турли шаклдаги қарашлар, ғоялар ёки чақириқлар тарқатиш 5 йилдан 10 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.