“Ёнғин ўчирилди, жароҳатланганлар ва қурбонлар йўқ”: Мирзо Улуғбек кўчасидаги йирик ёнғин бўйича расмий маълумот берилди

Самарқанд шаҳри Мирзо Улуғбек кўчасидаги савдо ва маиший хизмат кўрсатиш уйида ёнғин юзага келиб, бошқа туташ объектларга кўчгани ҳақида хабар берилганди. Ҳолат юзасидан вилоят ИИБ расмий маълумот тарқатди.

“Бугун, 7 июнь куни соат 14:00 да Самарқанд шаҳар «Фаровонлик» маҳалласи Мирзо Улуғбек кўчасида жойлашган «VERBATIM» МЧЖ ва ва «BAXT» МЧЖ биносида ёнғин содир бўлаётганлиги тўғрисида вилоят ФВБга хабар келиб тушган.

Шунга кўра, 8 та ёнғин-қутқарув экипажи соат 14:03 да воқеа жойига етиб бориб, ёнғин соат 14:30 да қуршаб олинган ва соат 16:20 да бартараф этилган. Шунингдек, ёнғинга вилоят ободонлаштириш бошқармасининг техникалари ҳам жалб этилган.

Ёнғин сабаб бинонинг тахминан 200 кв.м. майдонда томи ва шифт қисми ёниб, зарарланган.

Ҳодиса оқибатида тан жароҳати олиш ва ҳалок бўлиш холатлари қайд этилмади. Ҳозирда ёнғинни келиб чиқиш сабаби ва моддий зарар миқдори аниқланмоқда”, дейилади вилоят ИИБнинг ФВБга асосланиб тарқатган хабарида.