Мьянма собиқ давлат маслаҳатчиси ёрдамчиси 20 йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилинди
Мазкур амалдор Аун Сан Су Чжи Нобель мукофоти лауреати бўлиб, мамлакатдаги ҳарбий тўнтаришдан аввал амалда бош вазир вазифасини бажарган.
Тўнтаришдан сўнг у пора олишда, импорт ва экспорт қонунчилиги, табиий офатлар оқибатларини бартараф этиш тўғрисидаги қонунларни бузганликда ва давлат сирларини ошкор қилганликда, шунингдек, қўзғолонга ундашда айбланмоқда. Бу ҳақда AFP хабар бермоқда.
Эслатиб ўтамиз, шу йил 1 февралда Мьянма ҳарбийлари бир йил муддатга фавқулодда ҳолат эълон қилди ва мамлакат раҳбариятини истеъфога чиқарди. Армия вакиллари буни 2020 йил ноябрида бўлиб ўтган сайловлардаги йирик фирибгарлик билан изоҳлашди.
Кейинчалик Мьянмада бир неча ҳафта давомида ҳарбий бошқарувга қарши оммавий намойишлар давом этди, бироқ улар шафқатсизларча бостирилган эди.