Паст Дарғомдаги овқатдан заҳарланиш ҳолати бўйича қўшимча маълумот берилди
- 15.09.2023 16:39
- 382
- Саломатлик
Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси Самарқанд вилоят бошқармаси хабарига кўра, 14 сентябрь куни соат 13:50дан 17:00га қадар Паст Дарғом тумани турли хонадонларида яшовчи беш нафар фуқаро кўнгил айниш, қайд қилиш, ич кетиш, қорин соҳасида оғриқ, тана ҳарорати кўтарилиши каби шикоятлар билан туман тиббиёт бирлашмасининг юқумли касалликлар бўлимига мурожаат қилган.
Шифокор кўригидан сўнг беморлар “Ўткир гастроэнтирит-овқатдан заҳарланиш” бирламчи ташхиси билан юқумли касалликлар бўлимига ўрта-оғир аҳволда ётқизилган.
Шифохонага ётқизилган беш нафар бемор 12 сентябрь куни туманнинг Амир Темур маҳалласида жойлашган “Миларес” савдо шохобчасида “шаурма”, “ход-дог”, “гамбургер” маҳсулотларини истеъмол қилган, дейилади расмий маълумотда.