Пайариқда кучли таъсир қилувчи дори воситаларини сотаётган шахслар ушланди

Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар берди. 

Маълум қилинишича, Департаментнинг Пайариқ тумани бўлими томонидан тезкор тадбир ўтказилган. Унда кучли таъсир қилувчи дори воситалари савдоси билан шуғулланиб келган Ф.Ш. фуқаро Ш.Ш.га 17 та конволютдан иборат, жами 170 дона капсуладаги «ZOTA Прегабалина» номли кучли таъсир қилувчи дори воситасини 3,4 миллион сўмга сотган вақтида ушланиб, ундан жами 172 дона дори воситалари ашёвий далил сифатида олинган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 251-1-моддаси (кучли таъсир қилувчи ёки заҳарли моддаларни қонунга хилоф равишда муомалага киритиш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.