Меҳмонхона нега жаримага тортилди?
Рақобат қўмитаси вилоят ҳудудий бошқармаси томонидан “Реклама тўғрисида”ги Қонуннинг амалиётда қўлланилиш ҳолатлари доимий мониторинг қилиб борилмоқда.
Кузатишларда Самарқанд шаҳрида жойлашган 2 та меҳмонхонада қонуннинг 16-моддаси талаблари бузилганлиги аниқланиб, тегишли тартибда иш қўзғатилган. Мазкур иш маxсус комиссияда кўриб чиқилиб, меҳмонхоналар 47 миллион 600 минг сўм миқдорида жаримага тортилди.
Бундан ташқари, Самарқанд шаҳри Даҳбед кўчаси 37-уйда фаолият юритаётган “Minded” МЧЖга тегишли “Minded scool” ўқув маркази биносидаги реклама банерида ўзбек кино актёри, xалқаро даражадаги ҳуқуқшунос ва журналист Отабек Маҳкамовнинг тасвиридан унинг розилигисиз фойдаланилган. Бу ҳолат “Реклама тўғрисида”ги Қонунининг 16-моддаси 3-қисм 5-xатбоши (Жисмоний шаxснинг номидан ёки тасвиридан унинг розилигисиз фойдаланиш таъқиқланади) талабларини бузиш ҳисобланади.
Номақбул реклама (нотўғри, аxлоқсиз, яширин реклама, шунингдек, ушбу Қонун талабларига мос келмайдиган бошқа реклама) учун 23 миллион 800 минг сўм жарима қўлланилган.
Ойбек Бекназаров,
ҳудудий бошқарма бўлим бошлиғи ўринбосари.