“Туринг, суд келяпти”: Энг ғалати суд ишлари
Дунёнинг баъзи мамлакатларида мутлақо бемаъни сабабларга кўра судга мурожаат қилинган ҳолатлар жуда кўп. Бунга ўғирланган денгиз тўлқини ёки ўз жонига қасд қилиб, уддасидан чиқа олмаслик бўйича қилинган даъволар мисол бўла олади. Қайғулиси, бу одамларнинг ҳаммасини бир нарса - йўқ жойдан пул топиш истаги бошқаради.
Бугунги мақолада ҳақиқатан ҳам судларда кўриб чиқилган кулгили ва ғалати ишлар билан танишамиз.
“Микроволновкада иситилган” мушук
Эҳтимол, бу энг машҳур ва энг ғалати суд ишидир: 2000 йилда америкалик кекса аёл Мэри Луиз Паркер микротўлқинли печ ишлаб чиқарувчиларни судга берди. Чунки улар кўрсатмаларда мушукни печда пишириш мумкин эмаслигини айтмаган. Тукли ҳайвон билан содир бўлган бахтсиз ҳодисадан сўнг, суд ишлаб чиқарувчи хоним фойдасига катта пул тўлашга мажбур қилди ва бундан буён микротўлқинли печлар кўрсатмаларида мушуклар ҳақида огоҳлантириш ёзиб қўйиш мажбуриятини юклади.
Ўзимни ўзим тарбияламоқчиман...
Бу одамда бойлик орттириш истаги йўқ эди, бироқ... 1874 йилда канадалик судья Фрэнсис Эванс Корниш ўзига қарши суд мажлисини ўтказди. Унга суд вакилининг, яъни ўзининг жамоат жойларда маст ҳолда юргани айблови қўйилган эди. Корниш айбланувчи 5 доллар жарима тўлашини буюриб ҳукм чиқарди. Сал ўтиб, у ўзининг ўтмишдаги намунавий хулқ атворини ўртага солиб, чиқарган ҳукмини бекор қилди.
Эснаш қатъий ман этилади!
2004 йилда Шри-Ланкада суд залида эснаган эркак судланди. У судга қараб, нафрат билан эснаганликда айбланди, бу эса ҳакамни ғазаблантирди. Бечора "судга ҳурматсизлик" моддаси бўйича бир йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилинди.
Қаҳвахўрлик қиламиз...
Қаҳва қайнатгич сотиб олмоқчи бўлган бир аёл супермаркетни судга берди. Маҳсулотлар қутиларда бир-бирининг устига қўйилган эди. Пастки қутини чиқариб олганидан сўнг, тепадагилари аёлнинг бошига келиб тушди. У супермаркет ходимларини агар пастки қутини олса, уни кутаётган хавф ҳақида огоҳлантирмаганликда, ўзи эса жисмонан шикастланганини айтиб савдо ходимларни судга берди.
Футболкадаги сурат
Бир америкалик қиз “Обама менинг қулим!” ёзуви туширилган футболка кийиб юрганида Нью-Йоркнинг афроамерикаликлар яшайдиган кварталда тўрт қора танли йигит ҳужумига учради. Шунда у футболка ишлаб чиқарувчиларни судга берди.
Баҳора Муҳаммадиева тайёрлади.