Халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессияси ўтказилмоқда
Вилоят Кенгаши котибияти мудири С.Усмонов бошқараётган сессия кун тартибига қуйидаги масалалар киритилган:
- Самарқанд вилояти ҳудудий сайлов комиссияси тўғрисида;
- Самарқанд вилоятида аҳоли бандлигини таъминлаш, кам таъминланган оилаларни камбағаллик даражасидан чиқариш, хорижда юрган фуқароларни қўллаб-қувватлаш, “Сайхунобод тажрибаси”ни жорий этиш, “маҳалла еттилиги” фаолиятини самарали ташкил қилиш, аҳоли кайфиятига салбий таъсир қилувчи омилларни бартараф этиш бўйича вилоят сектор раҳбарларининг 2024 йил I чорагида амалга оширган ишлари тўғрисида ҳисоботлари;
- Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 10 декабрдаги “Ўзбекистон Республикасининг ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш дастури ҳамда бошқа давлат дастурлари ижроси устидан назоратни кучайтиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-43-сонли қарорининг ижроси юзасидан Самарқанд вилояти прокурори, 2-сектор раҳбари М.Эшназаровнинг ҳисоботи;
- Самарқанд вилоятининг Жиззах, Навоий ва Қашқадарё вилоятлари билан маъмурий-ҳудудий чегара чизиқларини тасдиқлаш тўғрисида;
- Ўзбекистон Республикаси ва Ислом тараққиёт банки ўртасида “Қишлоқ жойларни комплекс ривожлантириш” (2-босқич) лойиҳаси доирасида ажратиладиган маблағлардан самарали ва ўз вақтида фойдаланиш бўйича “Йўл харитаси”ни тасдиқлаш тўғрисида.