100 нафар фаластинлик Рафаҳдан Ўзбекистонга эвакуация қилинди

100 нафар фаластинлик ярадор аёллар ва болалар уларнинг ҳамроҳлари билан бирга Ўзбекистонга эвакувация қилди. Бу ҳақда Ўзбекистоннинг Қоҳирадаги элчиси хабар берди.

Ушбу эвакувация амалиёти икки давлатнинг Соғлиқни сақлаш вазирликлари ҳамкорлигида президент Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан амалга оширилди, дейилади хабарда.

Қиличевнинг таъкидлашича, эвакувация қилинган фаластинликлар юртларига қайтгунларича Ўзбекистонда қолади. Ушбу бемор фаластинликлар даволаниш ва соғлиқларини қайта тиклаш учун реабилитация марказлари ва шифохоналарга жойлаштирилади.

Ўзбекистон ҳукумати уларга мамлакатда бўлиш даврида оиласининг барча эҳтиёжлари, жумладан, меҳмонхоналар, мактаблар, озиқ-овқат ва бошқа нарсалар билан таъминлайди.