12 март дунё бозоридаги энг ёмон кун деб топилди. Ёхуд бир кунда дунёдаги энг бой одамлар 78 млрд. доллар йўқотди

Dow Jones индексида​ жорий йилнинг 12 март куни  1987 йилдан буён энг катта шўнғиш рўй берди.

Дунёдаги 20 нафар энг бой одамнинг умумий бойлиги бир кунда 78 миллиард долларда зиёдга камайиб кетди. Бу ҳақда Форбс маълум қилди.

Ушбу воқеалар 12 март куни содир бўлди.

Бундан жаҳоннинг энг бадавлат одами Жефф Безос энг кўп зарар кўрса-да, у бойлиги 100 млрд. доллардан кўп бўлган сайёрамиздаги ягона инсон бўлиб қолди. Чунки Билл Гейтснинг капитали пайшанба куни ушбу кўрсаткичдан пасайиб кетди.

Ўз навбатида шу куни коронавирус пандемияси қарши курашишга қаратилган чора-тадбирлар фонида Dow Jones индекси 1987 йилдаги “қора душанба”дан кейинги энг йирик шўнғишга учради ва дунё бозорлари ағдар-тўнтар бўлиб кетди.

12 март куни савдолар ёпилишида Dow Jones Industrial Average индекси 10 фоиз ёки 2352 пунктгача тушди. S&P 500 индекси 9,5, Nasdaq Composite индекси 9,4 фоиз пасайди. Европада эса Британия фонд биржасининг FTSE 100 индекси охирги 30 йилдаги энг ёмон кунини бошдан кечирди, унинг кўрсаткичи 10,87 фоиз камайди.

Индексларнинг “ўпирилиши” 11 март куни АҚШ президенти Дональд Трамп коронавирус инфекцияси тарқалишининг олдини олиш мақсадида АҚШдан Европанинг 26 давлатига парвозлар тақиқланганини эълон қилганидан сўнг рўй берди. Шундан сўнг ЖССТ ҳам коронавирус пандемияга айланганини эълон қилди.