120 та инвестиция лойиҳаси ишга туширилди
Ушбу қарор ижроси юзасидан вилоят идоралараро комиссияси томонидан хатлов ўтказилди. Хатлов натижаларига кўра, вилоятдаги 392 та корхона ва объектларда бўш турган майдонлар борлиги аниқланди. Уларда ишлаб чиқаришни ташкил этиш мақсадида 242 та объект хўжалик фаолиятига жалб қилинди. Ишни ташкил этиш учун 262,9 миллиард сўм ва 18,6 миллион АҚШ доллари миқдорида инвестиция киритиш эвазига 254 та лойиҳа ишлаб чиқилди. Ушбу саъй-ҳаракатлар натижасида жорий йилнинг 1 декабригача 120 та инвестиция лойиҳаси ишга туширилди ва 46,8 миллиард сўм маблағ киритилиб, 867 та янги иш ўринлари яратилди.
Лойиҳа ташаббускорлари ва тадбиркорларга ёрдам бериш мақсадида Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси вилоят ҳудудий бошқармасининг 233-42-45 рақамли «ишонч телефони» орқали ҳам мурожаатлар қабул қилинмоқда.
Суҳроб МАҲМАРАИМОВ,
Хусусийлаштирилган
корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси вилоят
ҳудудий бошқармаси
мутахассиси.