Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

«Зарафшон»нинг бугунги (2019 йил 31 октябрь, №137) сонида ўқинг

Самарқанд вилояти жиноят, фуқаролик, маъмурий ишлар бўйича ҳамда иқтисодий суди раислари матбуот анжуманида 9 ойдаги фаолияти юзасидан ахборот берди. Хўш, бу ахборотларда нималар эътиборга олинган?

***

Самарқанд шаҳрида ҳам, олис туманлардаги қишлоқларда ҳам пиёдалар йўлаги йўқолиб кетган. Биров ҳовлисига қўшиб олган, кимдир панжара билан ўраб, “боғ” яратиб қўйган. Яна кўпчилик йўлакка чиқариб савдо ёки хизмат кўрсатиш дўкони қуриб олган. Буни шу ҳудудда яшовчи аҳоли ҳам, маҳалла ҳам, борингки, ҳудуд раҳбарлари ҳам билади. Лекин…

***

Ҳайдовчига “права” қаерда, қандай бериляпти? Автотранспорт воситалари ҳайдовчиларини тайёрлаш фаолияти билан шуғулланувчи хусусий корхоналар белгиланган қоидалар асосида фаолият олиб боряптими? Уларда таълим бериш сифати белгиланган талабларга жавоб берадими? Автомобиль мактабининг кўчага чиқаётган техникалари техник кўрикдан ўтказилмаслиги қанчалик тўғри? Амалий машғулотларда қатнашаётганлар носоз автомобилларда машина бошқаришни ўрганадими?