14 январь – Ватан ҳимоячилари куни: Ижодкорлар ва ҳарбийлар давраси

Ўзбекистон Журналистлар уюшмаси вилоят бўлими ҳамда Марказий ҳарбий округ Самарқанд горнизони ҳамкорлигида “Миллий армиямиз – Янги Ўзбекистоннинг мустаҳкам қалқонидир!” шиори остида ижодий учрашув ўтказилди.

Унда Ўзбекистон Журналистлар уюшмаси вилоят бўлими раиси А.Ҳайдаров, уюшма аъзолари, фахрий журналист ва шоирлар юртимиз сарҳадларини қўриқлаётган Ватанимиз ҳимоячилари бўлган зобит ва аскарларни Ўзбекистон Қуролли Кучлари ташкил этилганлигининг 31 йиллиги муносабати билан табриклади. Юртимизда ҳарбийларга берилаётган эътибор ва имкониятлар ҳақида гапирди.

- Ижодкорлар ва ҳарбийлар учрашуви доим завқли бўлади, - дейди Марказий ҳарбий округ Самарқанд гарнизони маънавият ва маърифат маркази бошлиғи Акбар Абдухалилов. – Бу каби учрашувларда ҳарбий хизматчиларимиз ҳарбий тайёргарлиги ҳамда маънавий салоҳиятини янада оширишга хизмат қилади. Бизни хурсанд қилган яна бир жиҳат шунда бўлдики, кутубхонамизга ва тадбирда фаол бўлган аскарларга ижодкорлар томонидан китоблар берилди.

Ҳусан ЭЛТОЕВ.