Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

189 балл олган Элдор Зайниев Самарқанд давлат тиббиёт институтида ўқийдиган бўлди

Самарқанд давлат тиббиёт институтининг даволаш иши йўналишида таҳсил олиш учун рўйхатдан ўтган абитуриент Элдор Зайниев 6 август куни тест синовларини топширди.

У учта фандан 30 тадан берилган тест саволларининг ҳаммасига жавоб берди ва энг юқори бўлган - 189 баллни қўлга киритиб, олий ўқув юртида ўқийдиган бўлди.

Эслатиб ўтамиз, Самарқанд давлат тиббиёт институтида ўқиш учун жами 9121 нафар абитуриент ариза топширган бўлиб, айни пайтда уларнинг 6325 нафари тест синовларида қатнашди.