2000 АҚШ доллари олган кафедра доценти фирибгарлик устида ушланди
Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ва ДХХнинг Андижон вилоят бошқармалари томонидан ҳамкорликда тезкор тадбир ўтказилди.
Унда Андижон давлат тиббиёт институти кафедра доценти Г.Қ. дастлаб фуқаро Ш.Б.ни мазкур институтга ўқишга киритиб қўйишга ваъда бериб 8000 АҚШ доллари талаб қилгани, бироқ ҳужжат топшириш муддати ўтганлигини маълум қилиб, Қирғизистон Республикаси Ош давлат университетига ўқишга киритиш эвазига талаб қилинган пуллардан 2000 АҚШ долларини олаётган вақтида ашёвий далил билан ушланган.
Мазкур ҳолат юзасидан кафедра доценти Г.Қ.га нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.