2021 йилда авариялар оқибатида қанча фуқаро вафот этгани айтилди
Президент раислигида "Хавфсиз ва равон йўл" тамойили асосида йўлларда инсон хавфсизлигини таъминлаш борасидаги ишларни янги босқичга олиб чиқиш чора-тадбирларига бағишланган видеоселектор йиғилиши бошланди.
“Бугун ўта муҳим ва кечиктириб бўлмас масалани муҳокама қиламиз. Бу – йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш.
Мамлакатимизда 2021 йилда 10 мингдан зиёд авария содир этилиб, уларда 9 мингдан ортиқ фуқаро жароҳатланди. Энг ачинарлиси, 2,5 мингга яқин одам, шу жумладан 263 нафар бола ҳалок бўлгани катта фожиадир”, деди давлат раҳбари.
Ўлим билан боғлиқ авариялар Тошкент вилоятида ҳар 100 минг аҳолига 21 та, Жиззахда – 16 та, Сирдарёда – 15 та, Навоий ва Самарқандда – 14 тадан, Қашқадарё ва Наманганда– 13 тани ташкил этиб, бошқа ҳудудлардан анча юқори.
Масалан, Попдан Тўрақўрғонгача бўлган 4Р-112 йўлининг 88-километри, “Термиз-Душанбе” (М-41) халқаро йўлининг Жарқўрғон-Денов қисми (80-километри), А-373-йўлининг Ёзёвон туманидан ўтган 352-километри, Самарқанд-Ғузор йўлининг (А-378) 85-километрида ҳар йили ўнлаб одамлар ҳалок бўлмоқда, деб хабар бермоқда Президент матбуот котиби.