2022 йил 1 июлдан Ўзбекистонда нималар ўзгаряпти?

- Енгил автомобилларнинг фақат орқа ён ойналарини қорайтириш бепул бўлди.

- Автомобиль ойнаси тусини ўзгартиришга рухсатномани my.gov.uz портали орқали навбатларсиз олиш имконияти яратилди. Агар рухсатнома портал орқали расмийлаштирилса, 10 фоизлик чегирма берилади (2 миллион 160 минг сўм).

- Жорий йил 9-синф битирувчиларининг ҳужжатлари kasb.edu.uz электрон платформаси орқали 1июлдан 20 июль (шу куни ҳам) кунига қадар онлайн қабул қилинади.

- Пенсия тайинлашни расмийлаштириш учун фақат паспорт ёки ID-карта етарли бўлади.

- Божхона божлари бўйича имтиёзлар фақатгина қонунлар билан берилади.

- Айрим шифокорларга уй олиш харажатларининг 50 фоизи қоплаб берилади.

- Бўш турган биноларга нисбатан юқори солиқ ставкасини белгилаш тартиби бекор қилинди.