2024 йилда Самарқанддан жийда, сантехника фитинглари, мис кабеллари каби янги турдаги маҳсулотлар экспортга чиқарилади
Бу ҳақда халқ депутатлари вилоят Кенгашининг тўқсон олтинчи сессиясида вилоят инвестициялар ва ташқи савдо бошқармаси бошлиғининг ўринбосари Шероз Собиров маълум қилди.
- 2024 йилда 50 дан ортиқ янги корхоналар экспорт фаолиятига жалб қилиниши натижасида 10 дан ортиқ янги турдаги маҳсулотлар, жумладан, цемент, арматура, жийда, сантехника фитинглари, прут ва коллекторлар, мис кабеллари, товуқ панжаси ҳамда ўсимликларни кимёвий ҳимоялаш воситалари экспортга чиқарилиб, уларнинг ҳажми 20,0 млн. долларга етказилади, - деди Ш.Собиров. - Шунингдек, Венгрия, Хитой, БАА ва АҚШ каби давлатларда савдо уйлари ташкил этилади ва қўшимча 30,0 млн. долларлик маҳсулотлар экспортга чиқарилади.
Хорижий инвестициялар ҳисобидан 2017-2023 йилларда реконструкция ва модернизация ишлари амалга оширилган йирик саноат корхоналари ҳамда жорий йилда фаолиятини йўлга қўядиган янги корхоналар томонидан ишлаб чиқариладиган маҳсулотларнинг 92 млн. долларлик қисми экспортга йўналтирилади.