2026 йил 1 апрелдан бошлаб уй-жой ва автомобиль олди-сотдисини нақд пулда амалга ошириш тўхтатилади
- 10.12.2025 18:14
- 145
- Қонун ва ҳужжатлар
Бу бўйича Президент фармони қабул қилинди.
Унга кўра, 2026 йил 1 апрелдан қуйидагилар учун тўловлар фақатгина банк карталари ёки электрон тўлов тизимлари орқали амалга оширилади:
- давлат органлари томонидан кўрсатиладиган хизматлар;
- электр энергияси, табиий газ, ичимлик сувидан фойдаланганлик учун тўловлар;
- алкоголь ва тамаки маҳсулотлари;
- транспортларга ёқилғи қуйиш шохобчалари орқали аҳолига нефть-газ маҳсулотларини сотиш ва электрда ҳаракатланадиган транспортларни зарядлаш бўйича хизматлар;
- қиймати 25 миллион сўмдан ошадиган товар ва хизматлар;
- кўчмас мулк объектлари, ишлаб чиқарилганига 10 йилдан ошмаган М, Н, О ва Г тоифага кирувчи транспортлар ҳамда махсус автотранспорт воситаларини сотиш ва сотиб олиш.
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Пираха - ҳеч қачон ухламайдиган қабила
- 3 соат аввал
- Ўқинг, қизиқ!