29 ёшли келин ўз жонига қасд қилди
- 28.06.2022 14:52
- 769
- Самарқанд
Ижтимоий тармоқларда Самарқанд шаҳрининг “Боғбонлар” маҳалласида яшовчи келин ўз жонига қасд қилганлиги ҳақида хабар тарқалди.
Вилоят прокуратураси юз берган воқеа бўйича маълумот берди.
Аниқланишича, 2022 йил 24 июнь куни Самарқанд шаҳрида яшовчи 1993 йилда туғилган Н.М. “уксус кислотасидан ўткир заҳарланиш” ташхиси билан РШТТЁМ Самарқанд филиали хирургия бўлимига ётқизилган.
2022 йил 27 июнь куни Н.М.га кўрсатилган тиббий ёрдамга қарамасдан жонлантириш бўлимида вафот этган.
Ҳодиса жойига тезкор-тергов гуруҳи чиқиб, кўздан кечирилган.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Самарқанд шаҳар прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Марҳума Н.М.нинг ўлими сабабини аниқлаш мақсадида суд-тиббий текширув тайинланган.
Терговга қадар текширув ҳаракатлари устидан Бош прокуратура томонидан назорат ўрнатилган.
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Қўшқўрғондаги отишма
- Бугун, 11:54
- Мутолаа